Агентлик тизими ва унинг барча ҳудудлардаги филиалларида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга эътибор қаратилиб, доимий ишлар олиб борилмоқда. Барча ташқи ёзувлар, шу жумладан лавҳалар, эълонлар, реклама ва кўргазмали ахборот матнлари, ташқи реклама материалларининг давлат тили ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши таъминланди.

Тизим ташкилотларининг ҳудудий филиалларида ходимлар учун маънавият соатлари ташкил этилиб, уларда янги қабул қилинган Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорларининг мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича ишлар тизимли олиб борилмоқда.