Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан ажратилган 1,4 млн. Евро маблағ лойиҳа бўйича иштирок этувчи давлатлар (Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон)нинг сифат инфратузилмасини мустаҳкамлашда олиб бориладиган ишлар учун мўлжалланган “Марказий Осиё мамлакатлари сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси 2019-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш натижасида Марказий Осиё мамлакатлари сифат инфратузилмасини янада ривожлантириш, ходимларининг билим ва кўникмаларини янада ошириш, чет элнинг малакали экспертларини жалб қилган ҳолда уларга семинар ва тренинглар ташкил этиш, хориждаги илғор ташкилотлар базасида ўз йўналишлари бўйича малакаларини оширишга яқиндан ёрдам берилади.
“Ўзстандарт” агентлиги ва “Ўзбекистон миллий метрология институти” томонидан Германия Федератив Республикасининг “Atlas International” компанияси билан имзоланган 93 052 Евро миқдорида имзоланган шартнома асосида фото-видео фиксация тизими техникаси ва ускуналарини ўлчаш бўйича лабораторияни ташкил этиш мақсадида 2018-2019 йиллар давомида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳа амалга оширилди.
Лойиҳа доирасида:
“ATLAS International AG” компанияси томонидан республикага келтирилган 20 дона “MultaRadar CD” ва 1 дона “Traffistar SR290” русумли ҳаракат тезлигини фото-видео фиксация қилиш ўлчаш воситаларининг метрологик назорати натижаларини эътироф этиш йўли билан давлат реестрига киритилди;
“ЎзММИ” ДҚ ва “Atlas International” компанияси ўртасида лабораторияда ўрнатиладиган ускуналарни техник тавсифларини ўрганиш, институт ходимларини Германия Федератив Республикасида малака оширишини таъминлаш ҳамда “Traffistar SR290”, “MultaRadar CD”, “Vektor SR” русумли ўлчов воситалари турини тасдиқлаш бўйича шартнома имзоланди;
“ЎзММИ” ДҚ ходимлари Германия Федератив Республикасининг Кёлн шаҳрида жойлашган “Jenoptik Robot GmbH” корхонасига хизмат сафарига бориб, “MultaRadar” ва “Traffistar” русумли ҳаракат тезлигини фото-видео фиксация қилиш, турини тасдиқлаш ҳамда давлат синовидан ўтказиш ишларини амалга оширишди;
фото-видео фиксация тизими техникаси ва ускуналарини ўлчаш лабораторияси учун талаб этиладиган ўлчаш воситалари рўйхати шакллантирилиб, “Atlas International” компаниясига тақдим этилди;
“Atlas International” компаниясининг таклифига кўра фото-видео фиксация тизими техникаси ва ускуналарини ўлчаш бўйича лабораторияни Ўзбекистон Миллий метрология институтининг аккредитациядан ўтказилган “Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш” лабораторияси таркибида шакллантирилиши келишилиб, янги лаборатория учун талаб этиладиган хона тўлиқ таъмирланди. Бугун 24 ноябрда мазкур лабораторининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Савол ва жавоблар (саволларга Ўзбекистон миллий метрология институти “Геометрик ва магнит катталикларни ўлчаш бўлими” бошлиғи Ойбек Халилов жавоб беради):
“Автотранспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш” лабораторияси бу нимага хизмат қилади?
- Умуман олганда метрлогия сохасида мазкур сохада харакат тезлигини ўлчаш воситалар и яъни халқ тили билан айтганда фоторадарларни тўғри ишалишини таъминлаш бўйича қандай тадбирлар амалга оширилмоқда?
СУҲБАТДОШ ЖАВОБ БЕРАДИ:
Меторология тўғрисидаги қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фойдаланиладиган ўлчаш воситалари, жумладан фоторадарлар хам даврий равишда метрологик текширувдан (яъни қиёслашдан) ўтказилиб турилиши лозим,
Айни пайтда янги турдаги замонавий фотовидеорадарларни метрологик таъминотини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3989-сон қарори доирасида Германия Федератив Республикасининг “ATLAS International” компанияси билан ҳамкорликда фото-видео фиксация тизими техникаси ва ускуналарини ўлчаш бўйича лаборатория ташкил этиш ва аккредитациядан ўтказиш бўйича топшириғига асосан вазифаси юклатилган. Бугунги кунда топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Германия Федератив Республикасининг “JENOPTIK Robot GmbH” корхонаси томонидан автотранспорт воситаларини фото-видео фиксация тизимини метрологик текширувдан ўтказишда фойдаланиладиган наъмунавий ўлчаш воситалари билан таъминланиб, Ўзбекистон миллий метрология институтида замонавий лаборатория ташкил этилди.
Мазкур лабораториянинг умумий қуввати 1-ойда 500 дона.
САВОЛ: -Бу автотранспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчаш воситасининг олдингиларидан фарқи, афзалликлари нимада?
СУҲБАТДОШ ЖАВОБ БЕРАДИ:
Автотранспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчаш воситасининг олдингиларидан фарқи ҳамда афзалликлари тўлиқ онлайн тизимига ўтилган бўлиб. Бунда инспекторнинг аралашувини олди олинади. Бу эса коррупцаген, таниш-билишларни ўртага солишдек салбий оқибатларни келтириб чиқармайди. Хох мобил бўлсин хох стационар бўлсин тўғридан тўғри йўл харакати хавфсизлиги бошқармасининг базасига қойда бузарликларни йўналтиради.
САВОЛ:- Амалиётга татбиқ этилаётган фото-видео фиксация тизими техникаси Германиядан келтирилган. Бу техниканинг таъмири, сифатини текшириш қандай амалга оширилади?
СУҲБАТДОШ ЖАВОБ БЕРАДИ
Лойиҳа доирасида фотовидеорадарларни Инвестер (Атлас) томгонидан тўлиқ сервис хизматларини кўрсатиш кафолатланади.
САВОЛ: - “Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш” лойиҳасини татбиқ этишда юртимизда кадрлар етарлими?
СУҲБАТДОШ ЖАВОБ БЕРАДИ
Ўзбекистон миллий метрология институти”нинг 2 нафар ходими Германия Федератив Республикасининг Кёлн шаҳрида жойлашган “JENOPTIK Robot GmbH” корхонасига хизмат сафарига юборилиб, малакасини ошириб келди. Қолаверса JENOPTIK Robot GmbH” корхонасининг малакали мутахассислари томонидан онлайн ўқув курслари ташкил этилиб 4 нафар ходимлар ўз малакаларини ошириб махсус сертификатлар билан таъминландилар.
“MultaRadar” ва “Traffistar” русумли ҳаракат тезлигини фото-видео фиксация қилиш, турини тасдиқлаш ҳамда давлат синовидан ўтказиш ишлари амалга оширилди;
САВОЛ: - “Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш” лабораторияси техник жиҳатдан тўла таъминланганми?
СУҲБАТДОШ ЖАВОБ БЕРАДИ
Ха албатта хозирда республикада мавжуд Ўлчаш воситалари давлати реестрига киритаилган 15 турдан ортиқ радарларни метрологик текширувини ўтказига тўлиқ техник имкониятлар мавжуд.
Мисол учун НЕКСИЯ-3 автомобилига ўрнатилган мобил радарларни хам метрологик таъминоти шу кунларда таъминланди.
САВОЛ: - Мана шу янги автотранспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаси амалиётга татбиқ этилса қанчалик даражада ижобий натижага эришиш мумкин?
СУҲБАТДОШ ЖАВОБ БЕРАДИ
Ушбу замонавий ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини амалиётга тадбиқ этилиши биринчидан, аниқ ўлчашларнинг ошиши, иккинчидан, онлайн ахборот тизимини жорий этилиши бўлса учунчидан барча харакат иштирокчиларини назоратини таъминлаш имкони яратилади.
Бундан ташқари мазкур тизим, хавфсизлик нуқтаи-назаридан хам кенг имкониятларни яратади.
Матбуот хизмати
Тел: 99 729-44-62