Республикамиздаги ишлаб чиқариш корхоналари томонидан экспорт ҳажмини ошириш ва географиясини кенгайтириш ҳамда халқаро бозорда рақобатбардошлигини ортириш ва ишлаб чиқариш жараёнида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида халқаро даражада тан олинган замонавий FSSC 22000 стандартни жорий этган корхоналар сони 32 тага етди.

FSSC 22000 стандарти сифатида Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги ташаббуси (GFSI) томонидан тасдиқланган ва Европа Иттифоқининг асосий озиқ-овқат сотувчилари томонидан қабул қилинган.

FSSC 22000 стандарти озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш тизимида иштирок этувчи корхоналари учун мўлжалланган бўлиб, ишлаб чиқаришда хавфларни аниқлаш ва назорат қилишда ёрдам беради. Ушбу стандарт озиқ-овқат хавфсизлиги жараёнлари, гигиенага оид мажбуриятларга риоя қилганлигини кўрсатадиган озиқ-овқат хавфсизлиги тизимидир.

 

Ўзстандарт” агентлиги 
Менежмент тизимларини жорий этишни

мувофиқлаштириш бошқармаси