«Ўзстандарт» агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институтида «Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш» лабораторияси фойдаланишга топширилди.

Мазкур лабаротория Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда Германия Федератив Республикасининг “Atlas International” компанияси билан имзоланган шартнома асосида фото-видео фиксация тизими техникаси ва ускуналарини ўлчаш бўйича лабораторияни ташкил этиш мақсадида 2018-2019 йиллар давомида “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида инвестициявий лойиҳага киритилган эди.