«Ўзстандарт» агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, сертификатлаштириш идоралари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ўртасида муҳокама қилинди.
- Муҳокама жараёнида қонун лойиҳаси юзасидан Ўзбекистон Савдо саноат палатаси вакиллари, шунингдек тадбиркорлар, ҳамда давлат ва хусусий сертификатлаштириш идоралари томонидан таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
- Мазкур қонун лойиҳаси билдирилган таклифлар асосида қайта ишланиши ва тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда янада такомиллаштирилиб Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланди.