2016 йил 1-3 ноябрь кунларида Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгашининг Стандартлаштириш бўйича илмий-техник комиссиянинг (НТКС) 52-чи ҳамда Ахборот технологиялари бўйича Ишчи гуруҳининг 35-чи йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун: Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгаши МДХ таркибига кирувчи ҳукумат раҳбарлари томонидан имзоланган "Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсат тўғрисидаги Битим" асосида 1992 йил  13 мартда ташкил қилинган. Битим миллий стандартлаштириш идоралари, МДҲ аъзо давлатлар метрология ва сертификатлаштириш соҳасидаги имкониятларни бирлаштириш, шунингдек ушбу сохаларда ягона техник сиёсатни амалга ошириш имконини берди.

Йиғилишларда, стандартлаштириш, метрология,сертификатлаштириш соҳалари бўйича "Ўзстандарт" агентлиги вакиллари билан бирга МДҲ мамлакатларининг Беларус Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси,  Молдова Республикаси, Россия Федерацияси миллий органларининг вакиллариҳамда ДСК стандартлари бюроси вакиллари иштирок этди.

Кун тартибида қуйидаги саволлар киритилди ва муҳокама қилинди:

  • МДҲ шартнома-ҳуқуқий базасини инвентаризация қилиш тўғрисида;
  • 2020 йилгача бўлган даврда, ДСК ривожлантириш Стратегияси низомини амалга ошириш учун, 2016-2020 йилларда ДСКнинг Режа дастурини амалга оширилиши тўғрисида;
  • Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни тарқатиш тўғрисидаги Келишув лойиҳаси ва Давлатлараро стандартларни тарқатиш тартиби лойиҳаси;
  • 2016-2018 йилларда Давлатлараро стандартлаштириш  бўйича Иш дастурини актуаллаштириш тўғрисида;
  • “Халол” маҳсулотларини стандарташтириш тўғрисида;
  • ДСК ва Ҳалқаро стандартлаштириш ташкилоти (ИСО) ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисида;
  • МДҲ Электрэнергия Кенгаши ва МДҲнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро кенгаши ўртасидаги Ҳамкорлик тўғрисида;
  • Стандартлаштириш ва ўлчовлар бирлигини таъминлаш соҳасидаги ДСК ва ЕЭК ўртасидаги Ҳамкорлик меморандуми низомларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар Режаси лойиҳаси тўғрисида;
  • Давлатлараро стандартлаштириш бўйича ишлар доирасида  ахборот технологияларни ривожлантириш йўл картаси тўғрисида

ва бошқа масалалар

Муҳокама натижасида, Миллий идоралар раҳбарларининг йиғилишида муҳокама қилиш мақсадида ДСКнинг навбатдаги йиғилиши (МГС-50) кун тартибига киритиш учун тегишли тавсиялар ва таклифлар тасдиқланди.

Учрашувлар баёнлари билан ДСК расмий веб-сайтида (www.easc.org.by)  танишиш мумкин.