Яқинда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «2020 – 2030 йилларда ўзбек тилини ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш концепциясини 2020 – 2022 йилларда амалга ошириш дастури» бўйича семинар бўлиб ўтди. Семинар Олий ва ўрта махсус таълим, Адлия вазирликлари, Давлат хизматлари агентлиги, «Ўзстандарт» агентлиги «Ўзбекистон миллий метрология институти», Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралардан вакиллар иштирок этишди.

Компания, фирма, бренд ҳамда ишлаб чиқариш, савдо обеъктлари, маҳсулотларга ном қўйиш (нейминг) хизматини ташкил қилиш юзасидан қизғин мунозара бўлиб ўтди. Тадбиркор ва ишбилармонларга миллий номдаги брендларни яратиш ва жаҳон бозорига ўзбек тилида жаранглайдиган атамалардан фойдаланишга кўмаклашиш юзасидан амалий ишлар белгиланди. Тадбирни Вазирлар Маҳкамаси вакили Саҳобиддин Мусаев олиб борди.

 

Матбуот хизмати