Миллий матбуот марказида ҳамда Аккредитация маркази ҳамкорлигида “Халқаро аккредитация форуми (IAF) га тўлақонли аъзо бўлишнинг аҳамияти” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Аккредитация фаолияти ички ва ташқи бозор муносабатларининг ривожланишига, Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини оширишга, истеъмол қилаётган маҳсулотларимизнинг хавфсиз ва юқори сифатли эканлигига ишонч қозонишда ва халқаро бозорда ўзбек бренди ўз ўрнини эгаллашида муҳим аҳамиятга эгадир.

Халқаро аккредитация форуми доирасида айни кунда дунёнинг 74 та аккредитация идораси тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб қўшилган ва IAF кўптомонлама тан олиш битими иштирокчиси ҳисобланади (MLA). Битим имзоловчилари 10 мингга яқин аккредитациядан ўтган сертификатлаштириш органларининг глобал тармоғини ташкил қилган. Айнан шу глобал тармоққа ва аккредитация соҳасидаги нуфузли халқаро ташкилотга Ўзбекистон миллий аккредитация тизими номидан Аккредитация маркази 2021 йилда аъзо бўлишни мақсад қилиб қўйган.