Ҳалол таъминот занжири тизимидаги Ҳалол маҳсулотларни ташиш, сақлаш ҳамда уларни чакана сотишга бўлган талабларни белгиловчи
1. OIC/SMIIC 17-1:2020 (Halal supply chain management system - Part 1: Transportation - General requirements) “Ҳалол таъминот занжирини бошқариш тизими - 1-қисм: Ташиш - Умумий талаблар”,
2. OIC/SMIIC 17-2:2020 (Halal supply chain management system - Part 2: Warehousing - General requirements) “Ҳалол таъминот занжирини бошқариш тизими - 2-қисм: Омборхона - Умумий талаблар”
3. OIC/SMIIC 17-3:2020 (Halal supply chain management system - Part 3: Retailing- General requirements) “Ҳалол таъминот занжирини бошқариш тизими - 3-қисм: Чакана савдо - Умумий талаблар”
OIC/SMIIC стандартлари SMIIC ташкилотининг «Ҳалол таъминот занжири» бўйича SMIIC TC10 Техник қўмитаси томонидан ишлаб чиқилди.
Ҳалол таъминот занжири маҳсулот ишлаб чиқарувчиларни истеъмолчилар билан боғлайди. Тизим бир сақловчидан бошқасига етказиб бериладиган маҳсулотлар, товарлар ва/ёки юкларнинг ҳалол талабларига мувофиқлигига ишонч ҳосил қилишда, шу билан маҳсулотлар ва юкларнинг ҳалол яхлитлигини сақлашга хизмат қилади.
Мазкур янги халқаро стандартлар ҳақидаги қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин - https://www.smiic.org/en/content/617
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси