Республикада етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт ҳажмларини ошириш, шунингдек халқаро даражада тан олинган стандартларга мувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида «Қуритилган қовун маҳсулотини сифати ва сотилишини назорати» халқаро стандарти амалга киритилди. Мазкур стандарт «Ўзстандарт» агентлиги, маҳаллий экспортер корхоналар мутахассислари ҳамда халқаро ташкилотлар кўмагида ишлаб чиқилиб, 2019 йил Женева шаҳрида бўлиб ўтган БМТнинг Европа Иқтисодиёти Комиссиясида ижобий қабул қилинган.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар дорамадлари оширишга ва янги иш жойларини яратишга ёрдам беради.
Қуритилган қовуннинг тўлиқ стандарти билан http://www.unece.org/trade/agr/standard/dry/ddp-standards.html ҳавола орқали танишиш мумкин.