Бутун жаҳон сифат куни - ноябрнинг ҳар иккинчи пайшанба куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳар йили нишонланадиган тадбирдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида Европа Сифат Ташкилоти ушбу кунни ташкил этишда ташаббускор ҳисобланади.
"Ўзстанадарт” агентлиги, матбуот хизмати томонидан мазкур сана муносабати билан Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун Медиа тур ташкил қилди. Мазкур учрашув ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда савдо мажмуаларида бўлиб ўтди. Унда миллий маҳсулотларимизни халқаро меъёрлар асосида ишлаб чиқарилаётгани,сақланаётгани ҳамда савдо мажмуаларидаги шароитлари юзасидан атрофлича маълумотлар берилди.
Учрашувда иқтисодиётимизнинг ажралмас элементи бўлган сифат инфратузилмаси стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация каби фаолият йўналишларида самарали ҳамкорлиги йўлга қўйилгани, бу эса миллий маҳсулотларимизнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлашга муҳим омил бўлаётган таъкидланди.