Сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш, бугунги кунда хар бир корхона ва фуқаронинг асосий вазифасидир.
Бутунжаҳон сифат куни - ноябрнинг ҳар иккинчи пайшанба куни дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳар йили нишонланадиган тадбирдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида Европа Сифат Ташкилоти ушбу кунни ташкил этишда ташаббускор ҳисобланади.
Мамлакатимизда давлат иқтисодий сиёсатининг ажралмас элементи бўлган сифат инфратузилмаси техник тартибга солиш ва стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш ва аккредитация каби фаолият йўналишларини ўз ичига олади. Миллий иқтисодиёт эҳтиёжлари ва замонавий рақобат муҳитининг талабларига асосан ушбу фаолият йўналишларининг қонунчилик асослари такомиллаштирилиб, нафақат ички бозорда, балки ташқи бозорда ҳам рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш учун шароит яратилмоқда.