Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) томонидан амалга оширилаётган «Пахтачилик саноатида барқарор ривожланиш ва қўшилган қийматни ошириш» лойиҳаси доирасида «Ўзбекистон пахтачилик ва тўқимачилик саноатида сертификатлаш имкониятлари» мавзусида тренинг бўлиб ўтди.

Ўқув тренинги пахтачилик ва тўқимачилик соҳасидаги сертификатлар, уларнинг Ўзбекистон учун долзарблиги ва аҳамияти, сертификатлаштириш тартиблари ва асосий қоидалари ҳамда маҳсулотларнинг экспорт салоҳиятини оширишдаги ўрни каби жиҳатларини ўз ичига қамраб олган.

Тренингда бир қатор масъул вазирлик ҳамда идоралардан вакиллар иштирок этдилар.

Лойиҳа Германия Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш федерал вазирлиги (BMZ) томонидан молиялаштирилиб, лойиҳанинг асосий мақсади - пахтани ижтимоий, экологик ва иқтисодий жиҳатдан барқарор ишлаб чиқаришда ва дастлабки қайта ишлаш тизимини ривожлантиришда ҳамда экспортга йўналтиришда қўллаб-қувватлаш ҳисобланади.