«Ўзстандарт» агентлиги Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат техника Университети билан ҳамкорликда Бутунжаҳон сифат кунига бағишланган семинар ташкил этилди.

Унда бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларнинг ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлигини янада оширишда сифатнинг ўрни, сифат соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, иқтисодиёт тармоқларида сифатни таъминлаш ва экспортбоп маҳсулотларини ишлаб чиқаришда халқаро стандартлар ва уларни стандартлаштириш миллий тизимига уйғунлаштириш каби мавзуларда фикрлар алмашилди.