«Ўзстандарт» агентлиги, Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳа экспертлари ҳамкорлигида вилоятдаги фермер хўжаликлари ва экспортёр корхоналари учун халқаро Global G.A.P. стандартини жорий этиш бўйича семинар ташкил этилди. Семинарда Қашқадарё вилоятидаги 50 дан ортиқ фермер хўжаликлари ва экспортёр корхоналарининг вакиллари иштирок этди.
Global G.A.P. стандартнинг жорий этилиши нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини оширади, балки экспорт маҳсулотлари бозорларини кенгайтириш ва фермер хўжаликларининг даромадларини оширишга имкон беради.