Термиз шаҳрида «Ўзстандарт» агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастури лойиҳа экспертлари Сурхондарё вилоятида 50 дан ортиқ фермерлари учун халқаро Global G.A.P. стандартини жорий этиш бўйича семинар ҳамда онлайн семинар ўтказилди. Ушбу халқаро стандартнинг жорий этилиши нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатини оширади, балки экспорт маҳсулотларини сотиш бозорларини кенгайтириш ва фермер хўжаликларининг даромадларини оширишга имкон беради.