Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг тегишли қарорлари билан қурилиш, озиқ-овқат саноати, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва чарм каби саноат соҳаларида халқаро талабларни ҳисобга олган ишлаб чиқилган ва 2021 йил 1 февралдан қўлланиладиган давлатлараро стандартлар қабул қилинди.
Ушбу стандартларни қўлланилиши аҳолини сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар билан таъминлашда, синовларни халқаро усуллар бўйича ўтказишга кўмаклашади.
Стандартлар рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
- Озиқ-овқат саноати
- Қишлоқ хўжалиги соҳаси
- Қурилиш материаллари ва қурилиш саноати
- Тўқимачилик ва чарм саноати
Стандартларни харид қилиш масалалари бўйича Стандартлар институтига қуйидаги манзил бўйича мурожаат қилишингиз мумкин: 100059, Тошкент ш, Чўпон ота кўчаси 9 «В», тел.: (71) 253-85-67.