«Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги синов лабораторияларини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, маҳсулотларни халқаро стандарт талабларига мувофиқ синовларини йўлга қўйиш, синов натижаларини халқаро даражада тан олинишини таъминлаш мақсадида, жаҳон банки томонидан ажратилган имтиёзли кредит бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиш юзасидан, Жаҳон банкидан лойиҳа раҳбари Дилшод Хидиров ва маслаҳатчиси Екатерина Онул, Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги масъуллари ва «Ўзстандарт» агентлиги раҳбарияти иштирокида видеоконференция ўтказилди.
Унда лойиҳа раҳбари томонидан Жаҳон банкидан ажратилаётган 20,3 млн.доллар имтиёзли кредити ҳисобига «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги лабораторияларини модернизациялаш юзасидан олиб борилаётган ишларнинг ҳисоботи билан танишди.
Унга кўра, «Ўзстандарт» агентлигининг 8 та ҳудудий синов лабораторияларини модернизациялаш юзасидан Германиянинг “LMS Consult GMBH & CO. KG” компанияси томонидан ускуналарни етказиб бериш бўйича ишлари муҳокама этилди.
Жаҳон банки маслаҳатчиси томонидан лаборатория мутахассисларини ускуналардан фойдаланиш бўйича малакаларини ошириш учун Германия компанияси билан ҳамкорликда йўл харитаси ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилиши юзасидан таклифлар берилди.