COVID 19 пандемиясига қарамасдан мамлакатимизда ташқи иқтисодий соҳасида ташқи савдо ҳажми ва экспортни тизимли равишда ривожлантиришга кенг эътибор қаратилган. Европа Иттифоқи давлатларига қишлоқ хўжалиги, текстиль, қурилиш ва бошқа турдаги маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилиш куннинг долзарб мавзусига айланиб бормоқда.
Ушбу турдаги маҳсулотларнинг экспортида халқаро даражада тан олинган хорижий мувофиқликни баҳолаш идоралари алоҳида ўрин тутади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарга мувофиқликни баҳолаш соҳасида қулайлик яратиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги элчихонаси ва «Ўзстандарт»агентлиги ҳамкорлигида “Intertek” (Буюк Британия) мувофиқликни баҳолаш идораси вакиллари жаноб Питер Линдсай билан видеоконференция ўтказилди.
Тадбирда маҳсулотларни Буюк Британия ва жаҳон бозорларига экспорт қилишда “Intertek” идораси томонидан кўрсатиладиган мувофиқликни баҳолаш ишлари, бугунги кунда Европа давлатларининг маҳсулотларга қўйган талаблари, ҳамкорликда сертификатлаштириш идораси ва синов лабораториялари ишларини ташкил этиш, уларни халқаро даражага олиб чиқишда “Intertek” идораси экспертларни жалб этиш бўйича фикрлар алмашилди.