2020 йил мобайнида Инновацион ривожланиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобига давлат гранти асосида 3 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.
Халқаро атом энергетикаси агентлиги ёрдамида амалга оширилаётган «Ионлаштирувчи ва рентген нурланиш соҳасидаги иккиламчи эталонлар махсус дозиметрик лабораторияси»ни яратиш бўйича техник-кўмак лойиҳалари доирасида махсус лаборатория хонаси радиацион хавфсизлик ва санитар норма талаблари асосида ташкил қилиниб, 5 нафар ходим хорижий метрология институтларида малакасини оширди.
Германиянинг JENOPTIK Robot GmbH компанияси билан ҳамкорликда «Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш» лойиҳасини амалга ошириш жараёнида 6 та лаборатория ускуналари келтирилди ва 2 нафар ходимнинг хорижда малакаси оширилди.