Шу кунларда ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлаётган Андижон ва Самарқанд вилоятларида мактабгача таълим муассасаларида сифатсиз кўмирдан аёллар «қўлбола брикет» тайёрлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

«Ўзстандарт» агентлигининг мазкур хабарга муносабати: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти билан ҳамкорликда кўмир маҳсулотининг сифати юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда. Унга кўра мамлакатимизнинг ҳудудларидаги ижтимоий соҳа ташкилотлари ва «Кўмир таъминот» МЧЖ бўлинмалари ва омборлардан кўмир ва брикет маҳсулотидан намуналар олинган. Шундан синов жараёнларида 8 та ҳолатда кўмир ва брикет маҳсулоти белгиланган стандарт талабларига жавоб бермаган. Қолган намуналар бўйича синов жараёни давом этмоқда.

«Ўзстандарт» агентлиги барча корхона ва муассасаларга харид қилинаётган кўмир маҳсулотининг сифатига эътиборли бўлишларини тавсия қилади.