«Ўзстандарт» агентлиги томонидан Oʼz DSt 8.089:2020 «Механик, ярим автомат ва автомат ноинвазив артериал босим ўлчагичлари. Қиёслаш услубияти» Ўзбекистон Республикаси давлат стандарти қабул қилинди.

Ушбу стандарт Ўзбекистон Республикасининг меъёрий-ҳуқуқий базасини ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, инвазив бўлмаган қон босими ўлчагичларига татбиқ этилади ва уларни бирламчи ва даврий қиёслаш усулларини белгилайди.

Меъёрий ҳужжат қиёслаш операцияларига талабларни, қиёслаш воситалари ва уни амалга ошириш шартларини шунингдек, хавфсизлик талаблари ҳамда натижаларни текшириш ва рўйхатдан ўтказишни амалга оширадиган мутахассисларнинг малакасини белгилайди.