Электроенсефалограф (ЭEГ) - электроенсефалография учун тиббий электр ўлчаш қурилмаси бўлиб, у чуқур ёки унинг юзасида жойлашган мия нуқталари орасидаги фарқни ўлчайди ва рўйхатга олиб, электроенсефалограмни қайд этади.
Мия электроенсефалографияси - мияни ўрганиш учун ишлатиладиган диагностик усул. Бу миянинг ҳолатини, унинг фаолиятини ва турли хил юк остида ҳужайралар ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашнинг энг қулай усули ҳисобланади. ЭEГ асаб тизими касалликларда, айниқса эпилепциянинг диагностикаси ва даволаш амалиётида кенг қўлланилади. Анестезиологияда электроенсефалография беҳушлик чуқурлигини кузатиш ва умумий анестезик препаратларнинг таъсирини баҳолаш учун ишлатилади. Илмий амалиётда марказий асаб тизимининг хотира, мослашиш ва ҳис қилиш каби функцияларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар олиб борилади.
Ўзбекистон Республикасида ўлчашларининг бир хиллигини таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш мақсадида Oʼz DSt 8.090:2020 «Электроэнцефалографлар, электроэнцефалоскоплар ва ктроэнсефалоанализаторлар, қиёслаш услубиёти» давлат стандарти ишлаб чиқилди.
Стандарт ЭEГ тизимларининг давлат метрологик назоратини амалга оширишнинг умумий тамойилларини, метрологик назоратни ташкил этиш ва ўтказиш тартибига қўйиладиган умумий талабларни белгилаш учун мўлжалланган.