Агентлик ҳузуридаги Департамент, Стандартлар институти ва Миллий метрология институти мутахассислари жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Мўйноқ ва Бўзотов туманлари ҳокимлиги билан ҳамкорликда туманлардаги саноат кластерлари таркибига кирувчи корхоналар вакиллари иштирокида семинар ўтказилди.
Ўтказилган семинарда саноат кластерларини ташкил этиш учун корхоналарга зарур стандартлар тақдим этилди, хом ашёдан тортиб тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича яратилаётган янги лойиҳаларни муҳокамаси бўлиб, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида тушунчалар берилди.
Бундан ташқари, Мўйноқ туманидаги «Муйнақ аква саноат» ва Бўзотов туманидаги «Бозтех» корхоналари фаолияти билан танишиб, маҳсулотларнинг сифати, синов жараёнларини ташкил этиш, экспортга чиқиш учун яратилаётган қулайликлар, халқаро стандартлар ва сертификатларни олиш масаласида амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан таклифлар берилди.
Шунингдек тадбир иштирокчилари Муйнақ ва Бўзотов туманларида ҳозирги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан танишишди.
Ишчи гуруҳи вакиллари Бўзтов туман ҳокимининг ташаббуси билан туманда ташкил этилган янги ёшлар марказига бориб ёшлар билан учрашув ташкил этилди. Ёшларни стандартлаштириш соҳасидаги қизиқишларини ошириш мақсадида соҳанинг йўналишлари, илм ва инновацияларни чуқур эгаллаш бўйича тавсиялар берилди.