Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 октябрдаги 365-сонли қарори билан ««Дори воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги Умумий техник регламент (кейинчалик Техник регламент) тасдиқланди. (Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами, 2016 й., 43-сон, 506-модда)
Техник регламент ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, тамғалаш, қадоқлаш, транспортда ташиш, сақлаш, сотиш ва йўқ қилишда дори воситаларининг хавфсизлигига талабларни ўрнатади.
Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой муддат тугаши билан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисидаги” қонунининг талабларига мувофиқ, ушбу техник регламентни амалга жорий этилиши билан, Техник регламентда кўрсатилган маҳсулотларга стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган меъёрий ҳужжатлар, мажбурий характерни йўқотади ва ўрнатилган тартибда қўлланилиш ихтиёрийлигига эга бўлади.
Техник регламентни умумий матни билан бизнинг сайтимизда “Техник жиҳатдан тартибга солиш” бўлимида танишиш мумкин.