Агентлик 2020 йил режасига кўра 48 та техник регламентлар ишлаб чиқиб, амалиётга киритилди. Соҳалар кесимида олинганда озиқ-овқат саноатида – 13 та, саноат ва металлургия соҳасида – 9 та, машинасозликда – 5 та, нефть ва кимё саноатида – 4 та, енгил саноат тармоғида – 4 та, телекоммуникациялар тармоғида – 3 та, қурилиш материалларида – 2 та, таълим йўналишида – 2 та, болалар ўйинчоқлари, экология, полиграфия, ветеринария, тиббиёт ва электротехника – 6 та.

Йил якунига қадар минерал ўғитлар, консерва маҳсулотлари, қандолат, полиз маҳсулотлари, қуритилган мевалар учун техник регламентлар қабул қилиниб, 53 тага етказилади.

Эришиладиган натижа:

Жаҳон Савдо Ташкилоти (WTO) нинг Савдодаги Техник Тўсиқлар (TBT) тўғрисидаги келишув талаблари бажарилади.

Маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилинишида рақобатбардошлиги ортади.

Техник регламентларнинг қабул қилиниши натижасида 6 мингга яқин мажбурий стандартлар ихтиёрийликка ўтади.