Агентлик тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида ахборот технологиялари жорий этилмоқда.
Сертификатлаштириш ахборот тизими (portal.standart.uz) Давлат божхона қўмитасининг «Ягона дарча» БАТ билан интеграция қилиниб, тизим орқали жами 89,4 мингта электрон аризалар қабул қилинди.
Шундан 78,5 минг таси мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.
2020 йилнинг май ойидан сертификатлар QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш жорий қилинди.
Натижада, тизим жорий қилингунга қадар тадбиркорлар томонидан сертификатлаштириш идораларига 2-3 маротаба бориши талаб этиларди ва сертификатларни расмийлаштириш учун 60 кунгача вақт сарф қилинарди. Ҳозирда бу ишлар 3 кун муддатда амалга оширилмоқда.