Жорий йилнинг 22 октябрь куни халқаро ҳамкорлик доирасида, Хитой Автомобиль технологияси ва тадқиқот маркази (CATARC)дан электромобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларига оид 51та Хитойстандартлари олинди.
Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга хорижий давлат стандартларини ўрганиш, маҳсулотларни шу стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.
Шу билан бирга Хитой Автомобиль технологияси ва тадқиқот маркази экспертлари билан жорий йилнинг 27 октябрь куни «Электромобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқишда Хитой давлати талаблари» мавзусида онлайн семинар ташкил этилади.
Хитой стандартлари ва онлайн семинар бўйича қўшимча маълумот олиш учун «Ўзстандарт» агентлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармаси ёки Агентлик ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти“ давлат муассасаси (Стандартлар институти)га мурожаат қилиниши мумкин.
«Ўзстандарт» агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси