Бугун 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни. «Давлат тили ҳақида»ги қонун қабул қилинганлигига эса 31 йил тўлди.

«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Департаментда она тилимизга бағишланган «Тилга эътибор – элга эътибор» мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Учрашувда Департамент раҳбарияти жамоа аъзоларини тил байрами билан қутлаш билан бирга, ҳар биримиз тилимизнинг ривожига баҳоли қудрат ҳисса қўшишга, бунинг учун ҳеч бўлмаганда тилни чуқурроқ билишга ҳаракат қилишимиз, ўқиб-ўрганишимиз зарурлигини таъкидлади.

Агентлик Бош директорининг Маънавий - маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тилида иш юритилиши қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Пардаев она тилимизнинг тарихий илдизлари, соҳада амалиётга киритиш истиқболларига атрофлича тўхталиб ўтди.

Тадбир мутахассисларнинг ўзбек тилида соҳага доир норматив ҳужжатлар яратиш борасидаги муҳокамалари билан ўтди.