«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлар институтида «Давлат тили-миллат тақдири» деб номланган маърифий учрашув бўлиб ўтди.
Агентлик ва унинг тизим-ташкилотларида давлат тилида иш юритишга эътибор берилаётгани, бунда расмийлаштирилаётган синов баённомалари ва сертификатлар давлат тилида бўлаётгани йиғилишда таъкидлаб ўтилди.
Агар, ўтган уч йилда 1760 та халқаро стандартлар таржима қилинган бўлса, жорий йилнинг ўтган даврида 2470 та халқаро стандартлар таржима қилиниб, амалиётга киритилди.
Маърифий учрашувда маънавият тарғиботчилари ва халқимизнинг севимли шоири Б. Бобомурод иштирок этиб, ўзбек тилининг бойлиги, софлиги юзасидан ўз мулоҳазаларини билдирди.