Ўзбекистон миллий метрология институти Чирчиқ филиали томонидан «Тил бор экан, миллат барҳаёт » мавзусида байрам тадбири ўтказилди.

Учрашувда Беруний, Ибн Сино, Ал Хоразмий, Ал Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо каби буюк тарихий шахсларнинг она тилига бўлган юксак эътиборлари тилга олинди.

Давра суҳбатида маънавият тарғиботчилари таъкидланганидек, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган эди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошди. Олимлар ва мутахассислар томонидан илм-фан ва турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғатлар, дарслик ва ўқув қўлланмалари чоп этилди.

Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Шундай экан, она тилимизни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак.

Байрам дастурида Чирчиқ филиали раҳбари Акбар Даминов барча ходимларни тил байрам билан табриклаб, келгусида филиалда иш юритишда давлат тилига эътибор кучли бўлишини алоҳида таъкидлади.