Ҳозирги кунгача 4697 та халқаро стандартлар қабул қилиниб, халқаро стандартларнинг сони 12 мингта уйғунлаштириш даражаси 43 фоизга етказилди.

Йил охирига қадар яна 1800 га яқин стандартларни қабул қилиб уйғунлаштириш даражаси 50 фоизга етказилади. Шулардан: Кимё саноатида – 900 та, қурилиш материаллари– 500 та, электротехника– 150 та.

Янги стандартларни манзилли жорий этиш натижасида, 21 та тўқимачилик корхонасининг тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари учун Eвропанинг “ОЙКО-ТEКС” стандартлари жорий қилинди ва бу эса экспортни ошириш имконини берди.

Жумладан, Андижондаги «Само текс» Европа бозорларига 5 миллион долларлик маҳсулот билан чиқди (стандарт жорий қилиш харажати 30 минг доллар).

Яна бир мисол, Бухородаги «Бухоро коттон» корхонаси ҳам АҚШ, Англия, Туркия ва Германияга 5 миллион долларлик экспорт қилишга эришди.