Агентлик масъуллари иштирокида Наманган вилоятида жисмоний ва юридик шахслар билан сайёр қабул ташкил этилди.
Қабул давомида “Ҳамкорпорлоқ инвест”, “Фреш агро”, “Велли фрут”, “Саноат обод”, “Идеал текстил”, ва “Арт софт” каби экспортёр корхоналарда бўлиб, соҳа билан боғлиқ масалаларнинг ечими юзасидан амалий ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, тадбиркорлар учун Европа мамлакатларининг стандартларини олиб таржима қилиш, шу билан бирга замонавий синов лабораторияларини қуриш, аккредитация доирасини кегайтириш, модернизация қилиш, техник воситаларни сотиб олиш, логистик марказларини ташкил этиш бўйича ишлари юзасидан маълумотлар берилди.