Ҳар йили 14 октябрда дунё бўйлаб Бутунжаҳон стандартлаштириш куни нишонланади. Ушбу кун дунё бўйлаб стандартларни ишлаб чиқадиган минглаб мутахассислар ва экспертларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини қадрлаш воситаси ҳисобланади. Касб байрам ҳар йили маълум бир шиор остида ўтказилади.
Стандартлаштириш бўйича халқаро ISO, IEC, ITU ташкилотлари томонидан 2020 йилни «Стандартлар- Ер курраси ҳимояси учун » деб номланди.
ISO, IEC, ITU халқаро ташкилоти раҳбарлари Эдди НЁРОГE, Инбяо ШУ, Хоулин ЧЖАО қўшма Баёнотда қуйидагиларни таъкидлашди:
«ISO, IEC ва ITU томонидан ишлаб чиқилган стандартлар техник муаммоларни вақт синовидан ўтган ечимларини ҳисобга олади. Улар ривожланган ва ривожланаётган мамлакатларда тажриба ва эксперт ноу-хауларини алмашишга ёрдам беради. Стандартлар энергия тежаш, сув ва ҳаво сифатининг барча жиҳатларини қамраб олади ва процедуралар ва ўлчов усулларини белгилайди. Улардан кенг фойдаланиш саноат ишлаб чиқариши ва жараёнларининг атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга, чекланган ресурслардан қайта фойдаланишга ёрдам беради ва энергия самарадорлигини оширади."
Стандартлар қайта тикланадиган электр энергиясини ишлаб чиқариш бўйича энг яхши тажрибаларни алмашиш имконини беради, барча тармоқларда самарадорлик ва атроф-муҳит барқарорлигини ошириш учун воситаларни тўплайди.
Стандартлар барқарор иқтисодий ривожланишни қўллаб-қувватлаш, сифатли амалиётни амалга оширишга ёрдам бериш ва техник тўсиқларни камайтириш орқали очиқ халқаро савдони ривожлантириш орқали ҳаётимизда муҳим роль ўйнайди.
2020 йилда стандартлар Коронавирус (Covid-19) инфекциясига қарши курашда қанчалик муҳимлигини кўрсатди. Шуни таъкидлаш керакки, ISO, IEC, ITU халқаро ташкилотлари томонидан коронавирус COVID-19 хавфли инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатув корхоналарга халқаро стандартларга эркин кириш ва фойдаланиш имконияти берилди.