Ҳар йили 14 октябр куни дунё илмий-техник жамоатчилиги Бутунжаҳон стандартлаштириш кунини нишонлайди.
Ҳар йили байрам бутун дунёда муайян шиор остида ўтади. 2020 йилда у “Стандартлар сайёрани ҳимоя қилиш учун” деб жаранглайди.
Стандартларни қўллаш ёрдамида маҳаллий маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, жамият учун муҳим бўлган масалаларни ҳал қилиш таъминланади.
Ўзбекистон Республикасида, давлат, иқтисодиёт ва жамият учун мазкур фаолиятнинг стратегик қийматини таъкидлаб, стандартлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
1994 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотнинг (ISO) тўла ҳуқуқли аъзоси, 2019 йилдан бошлаб Халқаро электротехника комиссияси (IEC) Affiliate Plus Дастурининг аъзоси ҳисобланади.
Жорий йилнинг 28 сентябрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев “Агар маҳсулотда халқаро стандарт бўлмаса, у ҳеч қачон рақобатбардош бўла олмайди. Ҳар бир тадбиркор стандартларни биладиган ва тушунадиган муҳитни яратиш керак” деб таъкидлади.
Охирги йилларда бизнинг мамлакатимиздаги 43 % стандартлар жаҳон стандартларига мослаштирилди, уларнинг умумий сони 12 мингга етди, бу эса ўз навбатида, экспорт учун имкониятларни кенгайтиради.
Давлатимиз раҳбари томондан жорий йил охиригача мамлакатимизда жорий этилган стандартларнинг сонини 14 мингтага ва миллий стандартларнинг мувофиқлик даражасини 50 % га етказиш вазифаси қўйилди.
Ўзларининг анъанавий мактубида учта етакчи стандартлаштириш бўйича халқаро ташкилотларнинг раҳбарлари – ISO, IEC ва ITU – қуйидагиларни таъкидлайди: “ISO, IEC ва ITU томондан ишлаб чиқилган стандартлар техник муаммоларнинг вақт билан текширилган қарорларини инобатга олади. Улар, ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган, мамлакатларда тажриба ва эксперт янгиликлари (ноу-хау) билан алмашишга ёрдам беради. Стандартлар энергия тежаш, сув ва ҳаво сифатининг барча аспектларини қамраб олади, ўлчаш процедуралари ва методларини белгилайди.Уларнинг кенг қўлланилиши саноат ишлаб чиқариши ва жараёнларининг атроф муҳитга таъсирини камайтиришга ёрдам беради, чекланган ресурсларни такроран ишлатишга кўмаклашади ҳамда энергия самарадорлигини оширади».
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги Барча ҳамкасбларни касбий байрам билан табриклайди ва барча ташаббусларда муваффақиятлар тилайди.