Дунё тилларини ўрганиш орқали дунё маданиятидан хабардор бўлиш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга,янги тилларни ўрганиш меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш ва ер юзи бўйлаб қийналмай саёҳат қилиш мумкин.
Кўпгина тилларни ўрганиш учун юзлаб соат вақтсарфланади, шунинг учун сифатли ўқитишни таъминлайдиган муносиб курс ёки хизмат кўрсатувчи провайдерни танлаш мантиқан тўғри келади. Нашр қилинган халқаро ISO 29991 стандарти, қайси тилда ифодалашидан қатъий назар, бозорнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини қондириш учун тилларни ўрганиш учун хизмат қилади.
ISO 29991, Тилларни ўқитишбўйичахизматлар - Талаблар, уларнинг ишончини кучайтиришга ва истеъмолчиларни сифатсиз хизматлардан ҳимояқилишга ёрдам берадиган тилларни ўрганиш бўйича хизмат кўрсатувчи провайдерларга қўйиладиган минимал талаблар. Ушбу стандарт бозорнинг янада малакали ўқитувчиларга ва ўқув дастурларига бўлган талабининг ортиб боришини акс еттириш ҳамда талабанинг қониқтиришга кўпроқ эътибор бериш учун яратилган.
Сифат даражаси ҳар хил мамлакатлардаги ушбу жараёнларни тартибга солувчи миллий меъёрий ҳужжатлар каби, таълим муассасаларида кенг фарқ қилиши мумкин, бу эса халқаро стандартни хизмат таклифларини такомиллаштириш ва баҳолашнинг самарали воситасига айлантиради.
ISO 29991 таълим соҳалари,технология, тилшунослик, сифат кафолати ва стандартлаштириш каби тилларни ўрганиш билан боғлиқ бўлган дунёнинг энг яхши тажрибалари ва билимларини бирлаштиради. Бу ўз навбатида ўқув марказлари истеъмолчиларининг талабларига жавоб берадиган самарали хизматларни таъминлашда, бозорда ишонч ва сифатли ўқитишни ривожланиши мумкин бўлган мустаҳкам пойдевор яратилишига ёрдам беради.
Мазкур мақола Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг маълумотларига асосланган. Қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агентлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин https://www.iso.org/news/ref2558.html
“Ўзстандарт” агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси