СТАНДАРТЛАШТИРИШ СОҲАСИДА:

Жорий йилнинг 9 ойида халқаро талаблар билан уйғунлашган 4697 та қабул қилиниб, стандартларнинг сони 7425 тадан 12122 та га етказилди (43%) ва йил якунига қадар қўшимча 1757 та қабул қилинади (50%).2019-2020 йилларда Халқаро стандартлаштириш ташкилотидан  – 3032 та, Европа стандартлаштириш ташкилотидан – 251 та, Халқаро электротехника ташкилотидан  – 380 та, АҚШ ASTM (53 та), Хитой SAC (58 та), Россия (769 та), стандартлари олинди.Бугунги кунда стандартлаштириш бўйича 135 та халқаро техник қўмиталарга (ISO 23 та, МГС 91 та, SMIIC 11 та, МЭК 10 та) аъзо бўлинди.Саноат корхоналарида халқаро сифат тизимлари: озиқ-овқат (ISO 22000 (HACCP)) 281 та, экология (ISO 14001) 112 та, меҳнат хавфсизлиги (OHSAS 18001 (ISO 45001)) 159 та, энергия тежаш (ISO 50001) 89 та жорий этилди.COVID-19 пандемияси даврида тиббиёт ниқоблари, ҳимоя кийимлари, сунъий нафас олиш аппаратлари, антисептик ва дезинфекция воситаларига тааллуқли 11 та халқаро стандартлар қабул қилиниб, тадбиркорлик субъектларига тақдим этилди.

ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА.

2020 йил режага асосан жами 48 та техник регламентлар ишлаб чиқилиб, амалиётга киритилган (соҳалар кесимида озиқ-овқат саноати – 13 та, саноат ва металлургия – 9 та, машинасозлик – та, нефть ва кимё – 4 та, енгил саноат – 4 та, телекоммуникация – 3 та,  қурилиш материаллари – 2 та, таълим йўналишида – 2 та, болалар ўйинчоқлари, экология, полиграфия, ветеринария, тиббиёт ва электротехника – 6 та).Йил якунига қадар минерал ўғитлар, консерва маҳсулотлари, қандолат, полиз маҳсулотлари, қуритилган мевалар учун техник регламентлар қабул қилиниб, ушбу кўрсаткич 53 тага етказилади.2021 йил якунига қадар ЕОИИдаги мавжуд 46 та техник регламентлар уйғунлаштирилиб, республикада амалиётга киритилиб, умумий техник регламентларнинг сони 60 тадан ошади.
Эришиладиган натижа:
Жаҳон Савдо Ташкилоти (WTO) нинг Савдодаги Техник Тўсиқлар (TBT) тўғрисидаги келишув талаблари бажарилади.Маҳаллий махсулотларни экспорт қилинишида  рақобатбардошлиги ортади.Техник регламентлар қабул қилиниши натижасида
6 мингга яқин мажбурий стандартлар ихтиёрий тусга ўтказилади.Бугунги кунда қабул қилинган 48 та техник регламентлар, импорт қилинадиган 68 турдаги товарларнинг (29 турини, 50 %) қамраб олган бўлса, режадаги 2020-2021 йилларда қўшимча қабул қилинадиган 34 та техник регламентлар (24 турига) билан қамраб олиш улуши 70 % га етади.

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ.

Сертификатлаштириш ахборот тизими (portal.standart.uz) Давлат божхона қўмитасининг “Ягона дарча” БАТ билан интеграция қилиниб, тизим орқали жами 89,4 мингта электрон аризалар қабул қилинди.Шундан 78,5 мингтаси мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.2020 йилнинг май ойидан сертификатлар QR-код билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда расмийлаштириш жорий қилинди.Натижада, тизим жорий қилингунга қадар тадбиркорлар томонидан сертификатлаштириш органларига 2-3 маротаба бориши талаб этиларди ва сертификатларни расмийлаштириш учун 60 кунгача вақт сарф қилинарди. Ҳозир 3 кун муддатда амалга оширилмоқда.Юридик ва жисмоний шахсларнинг маиший ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш бўйича ахборот тизими (metrologiya.nim.uz) орқали электрон мурожаат қабул қилиниб, 163,5 мингта қиёслаш сертификатлари расмийлаштирилди.Бунда фуқоролар томонидан 5 та идораларга (энергия таъминотга икки маротаба, МИБ, таъмирлаш корхонаси, қиёслаш лабораторияси) қатнови бекор қилиниб, бир марта Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки давлат хизматлари марказига мурожаат қилиш йўлга қўйилди.Натижада республика бўйича электрон мурожаатлар ижроси ўртача 3-15 кунда таъминланмоқда (олдинги даврда ушбу муддат 40-45 кунни ташкил қилган ҳамда харажатлари турли хил бўлган).Давлат стандартлар фонди () орқали жами 17 мингдан ортиқ стандартлардан бепул фойдаланиш имконияти яратилган.Натижада тизим орқали жами 5,8 минг та стандарт 20,4 минг маротаба юклаб олиниб, тадбиркорлик субъектларининг ўртача 1,4 млрд.сўм маблағлари тежалган.Шу билан бирга, стандартларни таржима қилиш электрон дастури ишга туширилди, натижада 3 ой ичида 2079 та стандарт таржима қилинди ва 30 млн.сўм маблағ сарф қилинди, электрон тизим жорий қилингунга қадар 1706 та стандартни таржима қилишга 3 йил вақт ва  2 млрд сўм маблағ сарф қилинган.Сифатсиз маҳсулотлар портали (dalil.standart.uz) ишга туширилиб, сертификатлаштиришда ва бозорда аниқланган сифатсиз ва хавфли маҳсулотлар тўғрисида ахборотлар жойлаштириб борилмоқда. Ҳозирда ушбу порталда 13 та сифатсиз маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилган.Бугунги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан қуйидаги ишлар олиб борилмоқда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги ПҚ-4812-сон Қарорига мувофиқ, 2020 йил октябрь ойида Европа Иттифоқининг хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш (RAPEX) ахборот тизими ишлаб чиқилмоқда. Натижада хорижий мамлакатларда хавфли маҳсулотлар ҳақида тезкор хабар бериш ахборот тизимига киритилган маҳсулотларни республика ҳудудига кириб келишининг қисқаришига эришилади.

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МАНЗИЛЛИ ИШЛАШ.

“Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Департамент томонидан 3043 та корхонада профилактика тадбирлари ўтказилди (пандемия даврида 1824 та). Натижада тадбиркорлик субъектлари 7336 та зарурий стандартлар билан таъминланди. 738 та корхона ва тадбиркорларнинг 2696 та ўлчов воситалари қиёсланди.Саноат корхоналарига, жумладан енгил саноатда 490 та, қурилиш – 324 та, озиқ-овқат – 794 та, қишлоқ хўжалиги – 278 та, электротехника – 51 та корхонабай соҳа юзасидан кўмак кўрсатилди.Шаҳар ва туманларда фаолият кўрсатаётган 2849 та экспортёр корхоналар 88 та халқаро стандартлар билан таъминланди ва 226 та соҳада мавжуд муаммолар ҳал этилди. 13 та корхонага Global G.A.P ва 21 та корхонага Oeko-TEX ҳалқаро сертификатлар олишда кўмак кўрсатилди.Вилоятлардаги бозорларда сотилаётган 366 та сифатсиз маҳсулотлар аниқланиб, 180 та корхонага тушунтиришлар берилди ва бартараф этилди.

МЕТРОЛОГИЯ СОҲАСИДА

2019 йил мобайнида ўлчаш воситаларини калибрлаш 1 та калибрлаш лабораторияси акрредитация қилинди, калибрлаш ишлари қиёслаш ишларига нисбати 0,1 фоизни ташкил этди.Шунингдек, 516 та лабораторияларда калибрлаш эҳтиёжи ўрганилди (озиқ-овқат -109 та; машиносозлик ва қурилиш - 299 та; кимё, тиббиёт-59 та; электротехника -49 та).

Илмий техник лойиҳалар

2020 йил мобайнида Инновацион ривожланиш ва инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси хисобига давлат гранти асосида қиймати 1 млрд.сўм бўлган 3 та илмий лойиҳа амалга оширилмоқда.Халқаро атом энергетикаси агентлиги ёрдамида амалга оширилаётган қиймати 617,3 минг долл. бўлган “Ионлаштирувчи ва рентген нурланиш соҳасидаги иккиламчи эталонлар махсус дозиметрик лабораторияси”ни яратиш бўйича техник-кўмак лойиҳалари доирасида махсус лаборатория хонаси радиацион хавфсизлик ва санитар норма талаблари асосида ташкил қилиниб, 5 нафар ходим хорижий метрология институтларида малакасини оширди.
Германиянинг JENOPTIK Robot GmbH компанияси билан ҳамкорликда қиймати 93 минг евро бўлган “Автотранспорт воситаларини ҳаракат тезлигини ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлаш” лойиҳасини амалга ошириш жараёнида 6 та лаборатория ускуналари келтирилди ва 2 нафар ходимнинг хорижда (Кёльн, ГФР) малакаси оширилди.Бундан ташқари, 2021 йилда тахминий қиймати 2,8 млрд.сўм бўлган жами 7 та илмий лойиҳаларни тайёрлаш (жумладан, экология - 2 та, энергетика - 1 та, озиқ-овқат - 3 та, соғлиқни сақлаш -1 та) режалаштирилган.

Халқаро ҳамкорлик

2020 йил мобайнида Минтақавий метрология ташкилоти (КООМЕТ) доирасида 12 та солиштириш иштирок этилди.Масса, босим ва ҳарорат лабораториялари халқаро даражада аккредитациядан ўтказилмоқда. 3 та илмий ва 2 та инженер-конструкторлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.2021 йил режага асосан Ўлчаш натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришилади, бундан ташқари Халқаро UTC шкаласи билан синхронлашган “Аниқ вақт давлат хизмати” жорий этиш бўйича ишлар бошлаш режалаштирилган.Хорижий давлатлар метрология институтлари олиб чиқиладиган ўлчаш воситалари тўғрисида йиллар кесмида маълумот2019 йилга қадар калибрлаш ишлари йўлга қўйилмаганлиги сабабли (1 та лаборатория калибрлаш хизматларига аккредитацияланган), саноатда қўлланиладиган 1 843 дона ўлчаш воситалари хорижий метрологик ташкилотларга калибрлашга олиб чиқилган (йилига транспорт харажатларини инобатга олган ҳолда 1,5 млн.долл.).2020 йилда миллий эталонлар базаси 21 тага етказилиши билан 27 та халқаро методлар жорий қилинди ва 9 та лабораториялар ISO/IEC 17025 стандартига мувофиқ аккредитация қилинди. Натижада йилига 400 минг доллар иқтисод қилиниши (1 257 дона ЎВлар – 1,1 млн.доллар) ва калибрлаш ишлари киёслаш ишларига нисбати 17 фоизга етказилишига эришилади.Шунингдек, 2021 йилда эталонлар базасини 24 тага етказилиши ҳамда 16 та ҳудудий филиалларда калибрлаш хизматини жорий қилиш орқали йилига 700 минг доллар иқтисод қилиниши (382 дона ЎВлар – 0,4 млн. доллар) ва калибрлаш ишлари киёслаш ишларига нисбати 37 фоизга етказилиши режалаштирилган.