Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар» тўғрисидаги ПФ-4848-сонли фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 12 апрелдаги №2520 сонли «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 15 июндаги “Янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги №207-сонли қарорлари ижросини таъминлаш, синовлар ўтказишни янада ривожлантириш, дунё стандартлари даражасига олиб чиқиш ва лаборатория томонидан бажариб келаётган синовларни ва синов баённомаларини дунёнинг барча мамлакатларида сўзсиз тан олинишини таъминлаш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан “SGS Tashkent Ltd.” Хорижий корхонаси билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Ҳозирги кунда “Кимё-биология” лабораторияси томонидан амалга оширилган синовлар, синов баённомалари хамкорлик шартномасига асосан “Ўзстандарт” Агентлиги ва SGS хорижий корхонаси логотиплари билан чиқарилади. Бу эса дунёга танилган SGS Халқаро хорижий корхонаси томонидан мувофиқлини бахолаш борасида агентлик лабораторияси томонидан бажарилган ишларнинг тан олиниши ва дунёнинг барча мамлакатларида ҳеч қандай муаммоларсиз қабул қилиниши учун имконият яратади.