Инсон қандай ёшда бўлмасин ёки қандай лавозимда меҳнат қилмасин, у ўзига фанлардан ва ҳаёт дарсидан сабоқ бериб тўғри йўлни кўрсатган устозлари олдида ўзини маънавий томондан қарздор деб билади.
Устоз, муаллимларимиз кўмагида ота-она, ватан тушунчаларининг нақадар қадри юксак эканлигини англаймиз. Уларнинг беминнат меҳнатлари сабаб савод чиқариб, илму-ҳунар ўрганамиз. Энг муҳими юрт учун керакли инсон бўлиб, унинг корига яраш муқаддас бурч эканлигини англаймиз.
Мамлакатимизда ҳар йили 1 октябрь “Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” умумхалқ байрами сифатида нишонланиши, шубҳасиз устозларга бўлган эътиборнинг намунасидир.
Фурсатдан фойдаланиб халқимизни, устозларимизни ва “Ўзстандарт” агентлиги тизимида ёшларга устозлик қилиб келаётган устозларни байрам билан чин кўнгилдан табриклаймиз.
Бахтимизга устозларимиз саломат бўлиб, шогирдлари меҳридан баҳраман бўлиб юришларини тилаб қоламиз.

Дилшод Саттаров
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори