Агентлик тизимидаги Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиали ҳамкорлигида ОАВ вакилларига метрология соҳасида истеъмолчиларга яратилган қулайликлар ҳақида  тушунтириш берди.

 
Шунингдек, мазкур қулайликларни қонунчилик асоси ҳақида ҳамда 2020 йил 7 – апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 528-сонли қарорининг моҳияти ва аҳамияти юзасидан  маълумотлар берилди.
Учрашувда Ўзбекистон миллий метрология институтининг маъсуллари ва ишлаб чиқариш корхоналари мутахассислари иштироки этдилар.