Бугунги кунда турмушда фойдаланиладиган ҳар қандай нарсанинг аниқ ўлчами, уларни ўлчайдиган асбоб–ускуналар мавжуд. Ўлчашларни тўғри амалга ошириш эса аниқ ҳисоб-китобларни талаб қилади. Ўлчашлар ҳақиқий қийматини аниқлаш учун ўлчаш воситасининг ўзи аниқ ва тўғри қийматларни кўрсатиши лозим.
Республикамизда метрология хизматларини кўрсатиш йилдан йилга ривожланиб бормоқда. Ўзбекистон миллий метрология институти, Чирчиқ филиалида ОАВ ходимлари ва ишлаб чиқариш корхоналари вакиллари учун семинар ташкил этилди.
Унда “Метрология тўғрисида”ги (янги таҳрирда) Ўзбекистон Республикаси Қонунининг аҳамияти ва ўлчашларнинг ягона бирликда бўлишини таъминлашга доир маълумотлар берилди. Шунингдек, учрашувда Чирчиқ филиалида иш ва ҳужжатларни юритишда давлат тилига эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.