«Ўзстандарт» агентлиги  ва Германиянинг TUV NORD мувофиқликни баҳолаш идораси Латвиядаги бўлими экспертлари ҳамкорлигида  «Электртехника маҳсулотлари учун СЕ Маркировкаси ва маҳсулотлар импортига қўйилган талаблар» мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.

 

Тадбирда  TE SIA TUV NORD Baltik техник директори Жержак Журич, лектор Александр Матвеев, республикамизнинг шахар ва вилоятларидаги 40 дан  ортиқ электротехника саноати корхоналари, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси, Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш
ва  метрология соҳасидаги қонунчилик  талабларига риоя қилинишини  таъминлаш департаменти ва  Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази масъул ходимлари иштирок этди.

TE SIA TUV NORD Baltik экспертлари томонидан иштирокчиларга презентация орқали электртехника маҳсулотлари учун СЕ Маркировкаси, Европа давлатларида махсулотлар импортига қўйилган талаблар, синов ва сертификатлаштириш жараёнлари тушинтирилди.      

Шу билан бирга Европа бозорида электртехника махсулотларига қўйилган  сифат ва хавфсизлик  талабларининг тобора кучайиб бораётганлиги сабабли СЕ Маркировкасига алохида эътибор берилаётганлигини таъкидлаб ўтилди.

TE SIA TUV NORD Baltik  экспертлар томонидан   электротехника саноати корхоналари ва иштирокчиларнинг қизиқтирган барча саволларига тўлақонли жавоб берилди. Тадбир якунига кўра, коранавирус пандемияси салбий таъсирини юмшатиш мақсадида ушбу турдаги  онлайн ўқув семинарларни доимий ташкил этиб боришга келишиб олинди.

        «Ўзстандарт» агентлиги

Халкаро муносабатлар бошқармаси