“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институти Жиззах филиалида журналистлар ва масъуллар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда 2020 йил 7 – апрелда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 29 августда эълон қилинган “Ўзбекистон Республикасида метрология хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 528-сонли қарорининг моҳияти ва аҳамияти юзасидан маълумотлар берилди.