Ҳар йили ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ёки касалликлар натижасида тахминан 2,78 миллион киши вафот этади. Бундан ташқари юзлаб, миллионлаб одамлар жароҳат олади. Бундай бахтсиз ҳодисалар жамиятга катта зарар етказади, шунингдек тегишли қонунларни қабул қилиш ва соғлиқни сақлаш ва хавфсизликка катта маблағ сарфлашга олиб келади.
ISO ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган янги “ISO / TS 24179, Инсон ресурсларини бошқариш - меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик критериялари” стандарти бу инсон ресурсларини бошқариш бўйича ички ва ташқи ҳисоботлар учун таққосланадиган кўрсаткичларни тақдим этадиган техник қўлланма (ТС)
ва кўрсатма ҳужжатларнинг биринчисидир.
Мазкур стандарт меҳнат жароҳатлари, бахтсиз ҳодисалар ва касалликлар туфайли йўқотилган вақт, бахтсиз ҳодисалар сони, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича ўқитилган одамлар сони ва бошқа кўп нарсаларни қамраб олади..
Янги ISO / TS 24179 “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик критериялари” стандарти Америка стандартлар институти (ANSI) раҳбарлигидаги ISO / ТС 260 Инсон ресурсларини бошқариш техник қўмитаcи томонидан ишлаб чиқилди.
Мазкур янги халқаро стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз мумкин https://www.iso.org/news/ref2555.html