“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиали томонидан замон талаби асосида лабораторияларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга эътибор қаратилмоқда.
Шу мақсадда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Умаров Фарҳод Бақоевичга Бухоро филиали бошлиғи Улуғбек Бозоров томонидан калибрлаш лабораториясини янги лойиҳасининг тақдимоти ўтказилди.
Вилоят ҳокими тегишли мутасаддиларга ушбу лабораторияларнинг очилиши муҳим аҳамиятга эгалигини билдирди. Янги калибрлаш лабораториясини яратиш бўйича амалий ҳаракатлар бошлаб юборилди.