Дунё аҳолиси учун энг янги технологиялар ва стандартларга жавоб берадиган арзон, самарали ишончли ва бардошли ошхона плиталардан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши жуда муҳимдир.

Анъанавий очиқ олов плиталар ривожланаётган мамлакатларда миллионлаб инсонларнинг ўлимига олиб келади ва  атроф муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти  (JSST) ҳар йили  3,8 миллион одам қаттиқ ёқилғи ва керосинни таом тайёрлашда самарасиз ишлатишидан уй ҳавосининг ифлосланиши оқибатида касалликлардан вафот этишини маълум қилди.

Дунё миқёсида қарийб 3 миллиард киши очиқ олов ёки оддий плиталар ёрдамида ўз уйлари ва  сувларини иситиш ва таом тайёрлашда фойдаланалишлигидан, натижада уй хўжаликларда ҳаво ифсосланган. Ушбу самарасиз пишириш усуллари пневмония, юрак хасталиги ва қон томир каби соғлиқ учун жиддий муаммоларга олиб келиши сабаб  бўлмоқда.

Юқоридаги муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ISO / TC 285 янги техник қўмитаси экологик тоза ва самарали пишириш тизимларини жорий этишдаги янги стандартларни  ишлаб чиқади.

Мазкур техник қўмитага 21 та мамлакат доимий ва 21 та мамлакат кузатувчи сифатида аъзо бўлиб, қўмита Кения миллий стандартлаштириш ташкилоти (KEBS) томонидан бошқарилади. Бугунги кунга қадар техник қўмита томонидан 4 та халқаро стандарт ишлаб чиқилган.    

 

Мазкур мақола Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг маълумотларига асосланган. Қўшимча маълумот олиш учун  “Ўзстандарт” агентлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаатқилишингиз  мумкин https://www.iso.org/ru/news/isofocus_142-6.html

 

        «Ўзстандарт» агентлиги

Халқаро муносабатлар бошқармаси