“Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ҳудудий бўлинмаларда ходимлар иштирокида маданий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш ва давлат тилида иш юритилишини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар олиб борилмоқда.
Наманган, Фарғона вилоятлари ҳудудий бўлимларида ҳужжатлар, биноларнинг ташқи ва ички эълонлари, синов баённомаларининг айнан давлат тилида бўлиши юзасидан таҳлилий ўрганишлар ўтказилиб, тегишли тавсиялар ишлаб чиқилди.