“Ўзстандарт” агентлиги, тизим-ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларида давлат тилида иш юритиш ҳамда ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда.

 
Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси А.Пардаев Самарқанд вилояти ҳудудий филиалларда бўлиб, давлат тилида иш юритишнинг  ҳолатини ўрганди.
Шунингдек, бўлимларда расмийлаштирилаётган мувофиқлик сертификатлари, синов байённомалари босқичма-босқич давлат тилида юритилиш ва ходимлар иштирокида маънавий-маърифий ишларнинг тизимли йўлга қўйилиши каби вазифалар  ижросини таъминлаш юзасидан режалар ишлаб чиқилди.