Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Миллий тикланиш ДП Фракцияси аъзолари билан "Ўзстандарт" агентлиги раҳбарияти ва тизим ташкилотлари масъулларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда жараёнида "Ўзстандарт" агентлигига юборилган Парламент сўровида кўтарилган масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувда Агентлик раҳбарияти томонидан кўргазмали маълумотлар тайёрланиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган масалалар ҳамда келгусида мўлжалланган режалар хусусида батафсил ахборот берилди.
Халқаро меъёрлар асосида маҳсулотларни баҳолаш синов лабораторияларини ривожлантириш борасида Агентлик томонидан амалга оширилаётган ишлар доирасида бошқа дахлдор вазирлик, идоралар ҳамда хусусий сектор томонидан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар хусусида савол жавоблар ташкил этилди.
Мазкур учрашув Парламент сўровига юборилган жавобда берилган аксарият масалаларни очиб берган ҳолда Қонунчилик палатаси ва Агентликнинг мамлакатимизда мазкур соҳани янада ривожлантириш бўйича ҳамкорлигини янги босқичларга кўтаради.