ISO 2018 Глобал статистик маълумотларига кўра, 2018 йилда мувофиқликни баҳолаш идоралари томонидан 878664 та ISO 9001 ва 32120 та ISO 22000  мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Хитой, Корея Республикаси, Германия, Япония, Испания, Буюк Британия, Америка Қўшма Штатлари, Франция, Италия, Ҳиндистон, Греция, Тайвань,Туркия, Италия, Руминия давлатлари ISO 9001 ва ISO 22000 стандартлари талаблари бўйича сертификатланган етакчи мамлакатлар қаторига киради.

Металлургия, қурилиш, электроника, автомобилсозлик ва машинасозлик ISO 9001  бўйича энг кўп сертификатланган тармоқлар ҳисобланади.  

Бугунги кунда мамлакатимизда корхоналарнинг ISO 9001 ва ISO 22000  мувофиқлик сертификатларини қўлга киритиши- истеъмолчиларнинг талаб ва эҳтиёжларини доимий қондириб боришга қаратилаган сайи-ҳаракатларнинг бир маҳсулидир.

Шу нуқтаи назардан, корхоналарда ISO 9001 ва ISO 22000 стандартига асосланган интеграциялашган бошқарув тизимининг жорий этиш ишлаб чиқариш ва  хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга, маҳсулотлар ва хизматлар кўламини кенгайтиришга хизмат қилади.

ISO 9001 ва ISO 22000 мувофиқлик сертификаталри бўйича 2019 йил
ISO ташкилоти глобал сўрови натижалари жорий йилнинг сентябрь ойида маълум килинади.

 

Мазкур халқаро  стандартлар хақидаги қўшимча маълумот олиш учун  “Ўзстандарт” агенгтлиги Халқаро хамкорлик бошқармасига, Ўзбекистон Стандартлар институтига ёки  қуйидаги ҳаволага мурожаат қилишингиз  мумкин www.globalstd.com        

        «Ўзстандарт» агентлиги

Халкаро муносабатлар бошқармаси